8:25 | 15.02.24

                       

Хоразмда фермер 31 туп дарахтни нобуд қилди

Қўшкўпир туманидаги дала майдонларида табиий ҳолда ўсиб турган, биологик соғлом 31 туп, туронғил ва жийда дарахтлари ноқонуний равишда қўпориб олиниб, нобуд қилингани аниқланди.

Хоразмда 31 туп дарахтни нобуд қилган яна бир фермер табиатга 199 миллон 240 минг сўм зарар етказди.

Фото: Хоразм вилояти Экология бошқармаси

Хоразм вилояти прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида Қўшкўпир туманидаги дала майдонларида табиий ҳолда ўсиб турган, биологик соғлом 31 туп, туронғил ва жийда дарахтлари ноқонуний равишда қўпориб олиниб, нобуд қилинганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида табиатга, кўп миқдорда яъни 199 миллон 240 минг сўм зарар етказилган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари бўлганлиги учун «Қ.Т.» фермер хўжалиги раҳбари Х.Қ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: