7:39 | 20.07.24
⚡️ИИБ телеграмда тарқалаётган вирусдан фуқароларни огоҳлантирди.
Телеграмда номаълум аккаунтдан сизга ёзишса блокланг, у сизга қандайдир ҳавола ёки илова юбориши мумкин, деб хабар берди Қашқадарё вилоят ИИБ.
Маълум қилинишича, аккаунт фойдаланувчиси билмасдан босиб, кириб қўйса пластик картадаги пул маблағлари ва телеграм аккаунти фирибгарлар бошқарувига ўтади.
«Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: