Ҳиндистонда тезюрар поезд йўловчи поездига бориб урилди
Оқибатда, поезд вагонлари рельсдан чиқиб кетиб, 13 киши ҳалок бўлган.
Ҳориждаги нашрларнинг ёзишича, Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида иккита йўловчи ташиш поезди тўқнашиб кетган.
Айтилишича, уларнинг биттаси тезюрар поезд бўлиб, унинг тўхтаб турган йўловчи поезди билан тўқнашиши оқибатида камида ўн уч киши ҳалок бўлган.
Хабарга кўра, тезюрар поезд Вишакапатнам шаҳридан Раигадга йўловчиларни олиб кетаётганида, у ҳаракатланаётган темир йўл рельсида йўловчи поездларидан биттаси тўхтаб турган.
Тўқнашув натижасида вагонлар рельсдан чиқиб кетган. Йўловчи поезди эса Андхра-Прадеш штатидаги Визаг шаҳридан Раягаду шаҳрига кетаётган бўлган. Унинг тўхтаб қолишига, ҳаво кабелининг узилиши сабаб бўлган. Шундан сўнг, унга тезюрар поезд урилиб кетган.
Маълумот учун, поездлар тўқнашиши туфайли учта вагон рельсдан чиқиб кетган. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда поезд Spark’ни уриб кетиши оқибатида автомобил ҳайдовчиси вафот этганлиги ҳақда хабар берилганди.