12:12 | 12.07.24
«INSON» АЖ суғурта ташкилотига нисбатан иш қўзғатилди. Рақобат қўмитаси бунинг сабабини очиқлади.
«INSON» АЖга нисбатан нисбатан суғурта товони тўлаб бермагани учун иш қўзғатилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Рақобат қўмитасига истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, «INSON» АЖ суғурта ташкилоти томонидан расмийлаштирилган электрон суғурта полислари бўйича транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошларининг жавобгарлиги учун суғурта товони тўлаб берилмаётганлиги аниқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 172-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкинлиги белгиланган. Мазкур ҳаракат учун ишончнома талаб қилиш тартиби 2019 йил 1 октябрдан бошлаб бекор қилинган.
Шунга қарамасдан, суғурта ташкилоти томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган.
Мазкур ҳолат бўйича Қўмита томонидан «INSON» АЖ суғурта ташкилотига нисбатан «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси бузилиши юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: