21:57 | 19.07.24
«Ипотека-банк» АТИБга нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Рақобат қўмитаси бунинг сабабини очиқлади.
«Ипотека-банк» АТИБ Instagram’га жойлаган реклама қонун ҳужжатлари талабларига мос бўлмаган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Instagram ижтимоий тармоғидаги «Ипотека-банк» АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган «Супер» номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги ҳақида жойлаштирилган рекламанинг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари борилган.
Маълумотларга кўра, қўмитанинг Махсус комиссияси «Ипотека-банк» АТИБ томонидан номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйган деб топиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилган.