10:40 | 27.07.23 2566

Измир ва Бодрум MICHELIN Guide’нинг Туркия харитасига қўшилди

Ушбу икки шаҳар Истанбулдан MICHELIN Guide мутахассислари томонидан тасдиқланган икки янги турк манзиллари сифатида қайд этилади.

MICHELIN Guide Туркиянинг Измир ва Бодрум шаҳарлари томон кенгайганини эълон қилди.

Туркия Маданият ва туризм вазир

Измир ва унинг атрофида овқатланиш учун кўплаб масканлар бор ва улардан бири бу мафтункор Урла шаҳри. Гастрономик ва замонавий ресторанлардан тортиб, янгича услубда безатилган қаҳвахоналар, анъанавий ва машҳур кафеларгача Измир бошқа шаҳарлардан ажралиб туради. Миллий таом меросини замонавий услубда халққа етказиш истагидаги ёш маҳаллий ошпазлар томонидан бошқариладиган кўплаб ресторанлар Эгей миллий таомлари, янги тутилган балиқлар ва витаминларга бой салатларни таклиф қилади.

Туркия Маданият ва туризм вазир

Туркиянинг энг машҳур сайёҳлик марказларидан бири бўлган Бодрумда осиё ва италияликлар орасида машҳур бўлган ресторанларда денгиз таомлари билан танилган турк ошхонасининг мукаммал бирлашуви ноодатий таомлар саҳнасини шакллантиради. Бу ерларда энг яхши таомлар, бошқалардан ажралиб туриш ҳамда креативликка урғу берилади.

Ўтган йили Истанбулни Туркиядаги илк манзил ўлароқ қайд этганимиздан сўнг, бизнинг мутахассисларимиз Измир ва Бодрумни ўзларининг навбатдаги йўл хариталарига қўйганидан барчамиз мамнунмиз. Дарҳақиқат, бу икки манзил нафақат унутилмас маданий ва сайёҳлик тажрибалари учун керакли ерлар, балки айни пайтда барча томонидан кашф этилиши зарур бўлган ошхона саҳналарига ҳам эгадир. Ушбу икки янги ҳудудлар MICHELIN Guide оиласига қўшилиши ортидан, Туркиянинг эътибор қаратилиши зарур бўлган гастрономик жойлар эканлиги ҳақидаги хабарни дунёга ёйишни чин дилдан умид қиламан, — дейди MICHELIN Guide халқаро директори Гвендал Поулленнес.

2022 йилда биринчи марта нашр этилган MICHELIN Guide Истанбул, Туркиянинг энг йирик шаҳрининг гастрономик хилма-хиллиги ва таомларини очиб берувчи 5 Michelin юлдузли (1 таси 2 Michelin юлдузли, 4 таси Michelin юлдузли) умумий 53 та ресторанларини таклиф этади. MICHELIN Guide Истанбул турли хил мавсумий ва махсус таомларини қайд этишдан ташқари, гастрономик бистролап, анъанавий ва бошқаларидан ажралиб турадиган ресторанларга алоҳида эътибор қаратади.

Истанбулдан сўнг, Измир ва Бодрумнинг «гастро-шаҳар» сифатида юзага чиққанидан хурсандмиз. Минтақадаги иқтидорли хўжаликларнинг сифати билан уйғунлашган маҳсулотларимиз эвазига ўз моҳиятида барқарорлик тушунчасига эга бўлган ошпазлик маданиятимизнинг бойлигини дунёга намойиш эта оламиз. Бу лаззатларни татиб кўриш учун Измир ва Бодрумга келувчи сайёҳлар, Эгейнинг феруза сувлари, чуқур тарихий мероси ва туризм сифати ҳамда круиз саёҳатлари билан ҳайратда қолади. Турк ошпазлик саҳнасининг ўсиб бораётган салоҳиятини кўрсатадиган бу икки янги қўшилган манзиллардан мамнунмиз ва келгуси йилларда яна кўплаб шаҳарлар қўшилишига ишонамиз, — дейди Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой.

MICHELIN Guide қамраб олган барча йўналишларида Измир ва Бодрумнинг ошпазлик маҳоратига урғу бериши ва тарихий методологияси асосида таклиф қилинаётган энг яхши ресторанларни тавсия қилади.

Туркия Маданият ва туризм вазир

Аноним ва мустақил назоратчилар, барча тажрибали саноат мутахассислари ва ҳозирда Мichelin гуруҳи ходимлари томонидан амалга оширилган ушбу методология, озиқ-овқат сифатига қаратилган бўлиб у 5 мезон бўйича баҳоланади:

  • маҳсулотлар сифати;
  • пишириш техникасининг мукаммаллиги;
  • лаззатларнинг уйғунлиги;
  • ошхонада ошпазнинг маҳорати;
  • вақт ва бутун меню давомида изчиллик.

MICHELIN Guide Истанбул, Измир, Бодрум 2024 ресторанининг тўлиқ танлови 2023 йил 9 ноябрда Истанбулда бўлиб ўтадиган MICHELIN Guide маросимида эълон қилинади.

Туркия Маданият ва туризм вазир
Туркия Маданият ва туризм вазир
Туркия Маданият ва туризм вазир
Туркия Маданият ва туризм вазир
Туркия Маданият ва туризм вазир
Туркия Маданият ва туризм вазир
Туркия Маданият ва туризм вазир

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

Мирзиёев ва Ариповнинг сунъий интеллектда ишлов берилган видеолари тарқалди — видео

11:17 | 08.12.23 862
«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

«Навбаҳор» футбол клуби шифокори самолётда одам ҳаётини сақлаб қолди

10:23 | 08.12.23 290
Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

Ҳафтанинг жума куни республикада қор, ёмғир ёғади

8:56 | 08.12.23 479
Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 1045
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 1193
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1504