13:15 | 26.07.24

                       

ЙҲХБда қонун бузилиши кузатилди

ЙҲХБда қонун бузилиши кузатилди. Бошқарманинг тендер савдолари натижаси ҳақиқий эмаслиги аниқланган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг тендер савдоларида қонуннинг бузилиши эътироф кузатилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Рақобат қўмитасига ЙҲХБ томонидан 2024 йил 10 июнда бошланғич қиймати 26 миллиард 500 миллион сўмга яқин ўтказилган тендер савдолари юзасидан мурожаат келиб тушган.

Қўмита томонидан мурожаатга асосан олиб борилган ўрганишларда тендер савдолари йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш учун ўтказилгани аниқланган.

Ишни кўриб чиқиш натижасида, Рақобат тўғрисидаги Қонунининг 29-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, ЙҲХБга нисбатан тендер савдо натижасини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича кўрсатма берилган. Шунингдек, ушбу қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликни белгилаш масаласи кўриб чиқилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: