13:12 | 02.04.24

                       

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди

Китоб туманига янги ҳоким тайинланди. Китоб тумани ҳокими лавозимида 2022 йилдан буён Ўктам Пардаев ишлаб келаётган эди.

Халқ депутатлари Китоб туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қайд этилишича, сессияда депутатлар Рустам Ғафуровни Китоб тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.

Рустам Ғафуров 1984 йилда туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Ўзбекистон банк академияси ва Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Китоб тумани ҳокими лавозимида 2022 йилдан буён Ўктам Пардаев ишлаб келаётган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: