13:10 | 18.07.24
«Korzinka» жарима тўлайди. Супермаркетга 1 ой муҳлат берилди.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Korzinka» супермаркетлар тармоғи («Anglesey Food» МЧЖ) томонидан жойлаштирилган реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилинганди.
Таъкидланишича, қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидаги иш кўриб чиқилган.
Махсус қўзғатилган ишда «Korzinka» супермаркетлар тармоғи бренди остида фаолият кўрсатувчи «Anglesey Food» МЧЖ ХК айбдор деб топилиб, унга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.
Шунингдек, унга ушбу реклама бўйича қонун бузилишига йўл қўйилган ҳолатларни бир ой муддатда бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: