20:39 | 30.07.24
Тошкентда беш маротаба судланган хавфли рецидивист танишининг тўёнасини ўғирлагани учун 5 йилга қамалди.
Тошкентда бир неча маротаба қамалиб чиққан 42 ёшли эркак танишининг тўйига бориб, куёвнинг кастумидаги тўёна пуллари ва телефонини ўғирлаганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 2023 йилнинг 28 июнида содир бўлган. 42 ёшли эркак танишининг тўйига бориб, куёвнинг кастумидаги тўёна пуллари ҳамда телефонини ўғирлаган. Куёв тўйнинг эртаси куни Чилонзор тумани ИИБга хабар берган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди эркакни беш маротаба судланган, хавфли рецидивист эканини аниқлаган. Унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, беш йилга қамалган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: