19:21 | 07.05.24

                       

Lacetti автомобилига шартнома қачон очилиши маълум бўлди

UzAutoMotors Lacetti автомобилига шартнома қачон очилишини маълум қилди.

UzAutoMotors ахборот хизмати маълумотларига кўра, 8 май куни соат 10:00 да 4 500 дона Lacetti автомобилига шартнома очилади.

Маълумотларга кўра, 8 май куни соат 10:00 да 4 500 дона Chevrolet Lacetti автомобили учун контрактация очилиши режалаштирилган.

«Барча автомобиллар шу заҳоти олиб кетиш имконияти билан шартнома тузиш учун мавжуд. Шунингдек, Damas ва Labo автомобиллари учун ҳам шартнома тузишингиз мумкин.

Бундан ташқари, UzAutoMotors автозаводи яқин кунларда Chevrolet Cobalt автомобилини янгиланган модификацияда ишлаб чиқаришни бошлайди. Унда экстерернинг қисман рестайлинги мавжуд бўлади. Янгиланган автомобиллардаги
ўзгаришлар ва контрактация вақти ҳақида кейинроқ хабар берилади», — дейилади абарда.

Маълумот учун, автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: