11:46 | 29.10.24

                       

Малайзия Ўзбекистондаги давлат идораларида қуёш панелларини ўрнатади

Малайзиянинг «Sunview Group» компанияси Ўзбекистондаги ижтимоий объектлар ва давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди.

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Селангор штатининг Куала-Лангат тумани Женжаром шаҳарчаси ҳудудида жойлашган «Sunview Group» компаниясига қарашли қуёш фотоэлектр станциясига ташриф буюриб, компаниянинг лойиҳалар менежери Жон Стид билан учрашув ўтказди, деб хабар берди «Дунё».

Малум бўлишича, 2024 йил июль ойида компания ва Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўртасида иккита қуёш электр станцияларини қуриш бўйича дастлабки шартларни белгилаш тўғрисидаги битим имзоланган.

Жон Стид Энергетика вазирлиги қошидаги «Yashil Energiya» МЧЖ билан ижтимоий объектлар ва давлат идораларига панелларни ўрнатиш ишларини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.

«Sunview Group» компанияси вакили, шунингдек, компания Қашқадарё вилоятида сув насос станцияларини қайта тикланувчи электр манбалари билан таъминлаш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари ва техник хусусиятлари ўрганиш ишларини ҳам бошлашга тайёрлиги билдирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: