16:55 | 18.02.24

                       

Марказий банк 400 минг сўмлик купюра чиққанини рад этди

Ижтимоий тармоқлардаги айрим каналларда 100 000 сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 000 рақамига ўзгартирилган ҳолатидаги расмлари тарқалмоқда. Марказий банк ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Айрим ижтимоий тармоқларда 100 минг сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 минг рақамига ўзгартирилган ҳолатидаги расмлари тарқалмоқда. Марказий банк ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.

Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

«Шунга кўра, айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмаслиги ва фуқароларимиз бундай ёлғон хабарларга алданиб қолмаслигини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: