14:11 | 10.03.24
Тошкентнинг Чилонзор туманида 47 ёшли маст эркак яланғоч ҳолда кўчада юргани аниқланди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга тақдим этилган.
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 10 март куни маст эркак яланғоч ҳолда ҳаракатланди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, 1977 йилда туғилган А.А. Чилонзор тумани 16-мавзеда маст ҳолатда бўла туриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан яланғоч ҳолатда юрган.
Ушбу шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: