21:18 | 19.07.24

                       

«Microsoft» тизимида узилишлар кузатилди

«Microsoft» тизимида узилишлар кузатилди. Қатор авиакомпаниялар рейсларни бекор қилган.

Дунё бўйлаб «Microsoft» тизимида узилишлар кузатилди. Бу ҳақда «The Guardin» хабар берди.

Маълум қилинишича, дунё бўйлаб «Microsoft» тизимида  аэропортлар, авиакомпаниялар, банклар, телекоммуникация ва бошқа молиявий институтлар фаолиятида узилишлар кузатилди. Бунга сабаб сифатида Windows дастурий таъминотдаги муаммолар келтирилмоқда.

Маълумотларга кўра, глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмаган.

«Айни дамда барча аэропортларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда. Авиакомпаниялар йўловчиларни рўйхатга олишда дастурий носозликларга дуч келган тақдирда, «Uzbekistan Airports» авиаташувчиларга ўзининг муқобил рўйхатга олиш тизимини таклиф қилишга тайёр», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: