12:09 | 16.11.23
Давлат раҳбари ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилояти бўлиб турибди.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев бугун, 16 ноябр куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлат раҳбари ўз ташрифини дастлаб Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаган.
Зиёратда Қуръон оятлари тиловат этилиб, халқ фаровонлиги учун дуо қилинган. Уламолар билан суҳбатда бугун дунёда турли низо ва урушлар бўлаётгани, бегуноҳ инсонлар қони тўкилаётгани афсус билан қайд этилган.
Шунингдек, Термизий каби буюк аждодлар илм-маърифатини ёшларга етказиш муҳимлиги таъкидланган. Шу масалалар бўйича Термизда илмий конференция ўтказиш таклифи илгари сурилган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: