11:40 | 17.07.24
Мирзиёев барча ҳоким ва солиқчиларни қатъий огоҳлантирди. Бош прокуратура уларни алоҳида назоратга олади.
Мирзиёев раислигида биринчи ярим йиллик таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланганлиги хабар берилганди.
Йиғилиш давомида бу йилги бюджетда белгиланган тушум прогнозини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Мутасадди раҳбарлар иккинчи ярим йиллик учун тушум сўзсиз таъминланиши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Шу билан бирга, туман ҳокимлари ва солиқчилар режани бажараман деб, тадбиркорни ортиқча тўлов қилишга мажбурлаётгани бўйича ҳолатлар кузатилаётгани қайд этилди. Ушбу вазиятни танқид қилиб, Президент ишлаб чиқариш ва даромад ошишига қийналган тадбиркорга кўмак бериш орқалигина эришиш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.
Барча ҳоким ва солиқчилар қатъий огоҳлантирилди: тадбиркорга ортиқча тўлов қилдирган масъуллар жазоланади. Бош прокуратурага бу масалани алоҳида назоратга олиш топширилди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: