14:55 | 05.02.24

                       

Мирзиёев Озодбек Назарбековни огоҳлантирди

Маданият вазирлиги тизимида «Ўзбектеатр» муассасаси ва «Маданият таълими маркази» фаолиятини бошламагани танқид қилинган.

Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида бир қатор мутасаддилар танқид остига олинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, декабр ойида маънавият ва маданият масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда Маданият вазирлиги ва вилоят ҳокимларига берилган топшириқлар ижроси жойларда суст кечаётгани қайд этилди.

Жумладан, вилоят ҳокимларига бу йил маҳаллий бюджетдан маблағ ажратиб, ҳар бир туманда саҳнали зал, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари бўлган 1 тадан маданият марказини барпо этиш топшириғи берилган.

Лекин, бу марказларни қаерда қуриш бўйича манзилли рўйхатнинг ўзи ҳали тасдиқланмагани танқид қилинди.

Маданият вазирлиги тизимида «Ўзбектеатр» муассасаси ва «Маданият таълими маркази» фаолиятини бошлагани йўқ.

Мутасаддилар ушбу топшириқларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: