18:24 | 01.04.24

                       

Москвадан Тошкентга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 3 апрелдан Москва–Тошкент–Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширади.

​Тошкент ва Москва ўртасида мунтазам авиақатновларни амалга оширади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар берди.

Таъкидланишича, Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2024 йил 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкентни мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлашни режалаштирмоқда.

Москва — Тошкент — ​​Москва йўналиши бўйича парвозлар ҳар куни «Боэинг» 737-800 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда авиаташувчи Москва–Самарқанд–Москва, шунингдек, Санкт-Петербург–Самарқанд–Санкт-Петербург йўналиши бўйича ҳар куни парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

«Победа» Россиянинг «Аэрофлот — Россия ҳаво йўллари» гуруҳига қарашли лоукостер авиакомпания, штаб-квартираси Внуково аэропортида(Москва) жойлашган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: