20:22 | 27.11.23

                       

Москвич заводи 2024 йилдан қайта иш бошлайди

Москвич автомобил заводи ҳамда ишлаб чиқарилган машина моделлари ҳақида маълумот, заводнинг яратилиш тарихи ва Иккинчи жаҳон урушининг таъсири

Келаси йилдан бошлаб «Москвич» автомобилларини ишлаб чиқариш бошланади. Риа Новости нашрининг Москвич заводи директори Олег Масляков билан суҳбатида автомобиллар 2024 йилдан, кроссовер, электромобил ва седан шаклларида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Москвич автомобил заводи.
Фото: Риа Новости

Шунингдек, завод директори ишлаб чиқариш Россиядаги Renault заводида амалга иширилишини айтиб ўтган. Renault француз автомобил концерни заводни Росиия ҳукуматига топширган. Ҳозирда бу заводнинг ярми (50%) Камазъга тегишли.

Bugun.uz ўз муштарийларига «Москвич» брендининг ташкил топиши ва ишлаб чиқарилган автомобиллар тарихи ҳақида маълумот беради.

Москвич ҳақида умумий маълумотлар

Ҳозирда биз билган Москвич заводи ва шу номдаги автомобилар дастлаб бошқа ном ва бошқа мақсадларда ишлаб чиқарилган. Совет Иттифоқининг илк беш йиллик режаси даврида қурилган бу завод келаси йилларда турли номларни олди ва ишлаб чиқарилган автомобил моделлари ўзгаришда давом этди. Иттифоқ парчалангандан сўнг завод ҳам инқирозга юз тутди.

Москвич автомобиль заводи.
Фото: Flipboard

1990 йилларнинг бошида завод акциядорлик жамиятига айлантирилди. Бироқ, 2002 йилдаги инқироздан кейин француз автомобил ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Renault корхонаси собиқ завод ўрнида қайтадан иш бошлаган. Бироз вақтдан кейин, 2007 йил бу завод ҳам банкрот бўлган.

Москвич тарихи

1928 йил Совет Иттифоқида иқтисодиётни саноатлаштириш мақсадида беш йиллик режа тузилди. Режада маҳаллий автомобил саноатини ривожлантириш тартиб-қоидалари ҳам ўрин олган эди. Советлар автомобил ишлаб чиқариш нафақат одамларнинг яшаш шароитини яхшилайди, балки, уруш ва қуролли можаролар даврида армия учун тайёр ҳайдовчиларни ҳам шакллантиради деб тахмин қилганлар.

Россияга автомашиналар советлардан олдин кириб келган. Россия ва Американинг Ford Motor компанияси ўртасидаги саноат ҳамкорлиги Николай II давридан бошланган бўлиб, компания тракторлар ва юк машиналари каби йўловчи ва тижорат транспортларининг муҳим етказиб берувчиси ҳисобланган.

Москва автомобил йиғиш заводининг қурилиши 1929 йилда бошланган. 1930 йил декабр ойида завод КИМ (Коммунистик Ёшлар Интернасионали номидаги завод) номини олди. 1930 йилдан 1939 йилгача унинг расмий номи КИМ номидаги Москва автомобил йиғиш заводи бўлиб, 1939 йилдан Иккинчи жаҳон уруишига қадар КИМ номидаги Москва автомобил заводи деб аталди.

Москвич заводида ишлаб чиқарилган автомобиллар. Архив.
Фото: Fishki.net

1930 йилда Ford Model A ва Ford Model AA автомобилларини лицензияланган ишлаб чиқариш бошланди. 1933 йилда завод ГАЗнинг филиалига айланди ва ГАЗ-А ва ГАЗ-АА автомашиналарини йиғишни бошлади. 1939 йилда КИМ энди ГАЗнинг шўъба корхонаси бўлмай қолди. 1940 йилдан завод Ford Prefect томонидан илҳомлантирилган КИМ-10 нинг биринчи шахсий моделини ишлаб чиқара бошлади.

Ҳарбий ҳаракатлар учун яроқсиз

Заводнинг янги ташкил этилган конструкторлик бўлимига НАМИ муҳандиси Островцев раҳбарлик қилди. Островцевга катта ҳажмдаги ишлаб чиқариш учун мос келадиган кичик иқтисодий автомобилни лойиҳалаш топширилди. Натижада 1940 йил ноябрдан 1941 йил апрелгача 338 та седан йиғилди.

1941 йил май ойида совет армияси КИМ-10’ни янги қурилган Москва-Минск автомагистралидан тортиб қишлоқ лой йўллари ва шунга ўхшаш шароитларда синовдан ўтказди. Расмийлар томонидан автомобилга «қониқарли» дея берилган баҳога қарамай, машина ҳарбий хизмат талабларига жавоб бермаган.

Москвич КИМ-10 модели.
Фото: Drive2

1941 йил октябр ойида эса, завод шошилинч равишда Уралга эвакуация қилинди. Ишлаб чиқариш ускуналарининг аксарияти уруш даврида ташлаб кетилган ёки йўқ қилинган эди. 1944 йил Совет Иттифоқининг ғалабаси яқинлашгач, КИМ-10-52 автомобили ишлаб чиқаришни давом эттириш режалари тузилган.

Биринчи авлод автомобиллари. Москвич-400, 420 ва 401 моделлари

1945 йил август ойида завод номи Москва кичик автомобиллар заводи деб ўзгартирилди. Келаси йил декабр ойидан Москвич-400 ва Москвич-420 моделларини ишлаб чиқариш бошланди. Кейинчалик, янгиланган Москвич-401 модели яратилиб, уларни ишлаб чиқариш 1956 йилгача, ўн йил вақт мобайнида давом этди.

Бу вақтда умумий ҳисобда 247 439 автомобил ишлаб чиқарилган ва уларнинг бир қисми Бельгия, Шарқий Германия ва Норвегия каби мамлакатларга экспорт қилинган.

Иккинчи авлод. Москвич-402, 403 ва 407 моделлари

Москвич-400, 420 ва 401 моделлари 1956 йилдан янги дизайнда ишлана бошланди. Бу ўзгариш завод учун иккинчи авлод машиларига туртки бўлди. Иккинчи авлод Москвич-402 моделини ишлаб чиқариш билан старт олди. Кейинчалик 403 ва 407 моделлар пайдо бўлиб, янгиланган интерер ва радио билан жиҳозланган эди. Бу моделлар Hillman Minx ва Fiat 1100 моделларининг андозаси асосида ишланди.

Москвич-403 модели.
Фото: Drive2

Кейинги даврда Москвич-407 ва 424 седанлари, Москвич-431 (фургон) ва Москвич-410 ва 411 моделларини яратиш кўзланган. Москвич-407 Ғарбда катта муваффақиятга эришган илк совет автомобили эди. Ишлаб чиқарилган Москвич-407 моделларининг ярмидан кўпи экспорт учун тақсимланган. У асосан Шарқий блок мамлакатлари, Норвегия, Финляндия ва Францияга экспорт қилинган.

Учинчи авлод. Москвич-408, 412 ва 2140 моделлари

1960 йилларда автомобилнинг учунчи авлоди сотуви бошланди. Учинчи авлод анча ривожланган Москвич-408, Москвич-412 ва Москвич-2140 моделларини ўз ичига олган. Москвич-408 қўшимча хавфсизлик функциялари, жумладан, хавфсизроқ рул устуни, юмшоқ ички қисмлар, хавфсизлик камарлари ва кўплаб қулайликларга эга бўлган Иттифоқдаги илк абтомобил эди.

Москвич-408 модели.
Фото: Drive2

Москвич-408 русумли автомашиналарнинг биринчи церийасида вертикал орқа чироқлар, икки ёки тўрттагача думалоқ фаралар мавжуд бўлган. Бу модел Буюк Британия, Финляндия ва Норвегия мамлакатларида қулай нарх эвазига машҳурликка эришди.

1967 йил 18 майда Москвич ўзининг миллионинчи автомобилини ишлаб чиқарди.

1966 йил Франция президенти Шарл де Голлнинг Совет Иттифоқига ташрифи чоғида Москвич ва Renault ўртасида шартнома имзоланди. Renault Москвадаги заводни реконструкция қилишга ёрдам бериб, иккинчи заводни ташкил этишда ҳам ҳамкорлик қилади.

Шарл де Голлнинг СССРга ташрифи. 1966 йил.
Фото: Риа Новости

1969 йилда Москвич-412 ва 408’нинг кузов қисми қайта ишланган. Ўзгаришдан сўнг, бу моделлар тўртбурчак фаралар ва горизонтал орқа чироқларга эга бўлган дастлабки Москвич моделлари бўлган. Вақт ўтиши билан, завод хавфсизликни такомиллаштиришга ҳам эътибор қаратди. Москвич-412 UNESE томонидан қабул қилинган хавфсизлик стандартларига жавоб берадиган даражада қайта ишланди ва Францияда деярли беш ойлик синовлар натижасида халқаро хавфсизлик сертификатини олди.

Москвич-412 модели.
Фото: Авто.ру

Москвич-412 Франция, Болгария, Чехословакия, Швеция ва Ғарбий Германияда хавфсизлик синовларидан ўтган биринчи Москвитч автомобили эди. 1968 йил октябр ойида комсомолнинг 50 йиллиги муносабати билан завод номи Ленинчи Коммунистик Ёшлар Иттифоқи (АЗЛК) номига ўзгартирилди.

SATRA Motors 1972 ва 1973 йилларда Москвич-412 автомобилларини биринчи гуруҳ ишлаб чиқариш салони автомобиллари чемпионатига киритди. Москвич мусобақада «ўткир бошқарувли, аммо қуввати паст» бўлган Британиянинг Hillman Imps ва Austin Minis моделларини осонгина мағлуб этди.

Тўртинчи авлод. Москвич-2141 Алеко модели

1986 йилда Москвич-2141 Алеко биринчи марта сотувга чиқарилди. Ишлаб чиқариш даврида модел янгиланиб, қайта ишланган. У Москвич-412 моделида ишлатиладиган 1,5 литрли УЗАМ ва ВАЗ-2106’даги 1,6 литрли тўрт цилиндрли двигателлар билан жиҳозланди. Бу қурилмалар ўша пайтгача бир нечта Lada моделларида ишлатилган эди.

Москвич-2141 Алеко модели.
Фото: Авто.ру

Алеко завод илгари ишлаб чиқарган ҳар қандай моделдан фарқ қилар эди. Сабаби у каттароқ ва ҳашаматли бўлиб, кўпроқ қулайлик, хавфсизлик ва аэродинамикани ҳисобга олган ҳолда яратилган. Унинг рул бошқаруви ва йиғиладиган рул устуни бор эди. Янги автомобил учун 1,8 литрли бензинли двигател режалаштирилган эди. Аммо, бу дизел версиясида бўлгани каби ҳеч қачон амалга ошмади.

1990 йилларнинг бошларида ҳам АЗЛК СССРдаги энг йирик автомобил компанияларидан бири бўлиб қолди. Янги автомобил (Москвич-2142 седани) ва двигател заводини яратиш бўйича дизайн ва экспериментал ишлар тайёрланди.

Бироқ, Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг, молиявий инқироз, компания ишидаги узилишлар ва нотўғри иқтисодий бошқарув сабаб двигател заводи қуриб битказилмади ҳамда «Москвич» заводи инқирозга учради.

Москвич АЖ

Москвич 1990 йилларнинг бошида акциядорлик жамиятига айлантирилиб, 2002 йилгача фаолият юритди. Бироқ, 2002 йил завод банкрот бўлди ва ишлаб чиқаришни тўхтатди. Келаси уч йилда ишлаб чиқаришни қайта бошлаш учун бир қатор уринишлар бўлди. Лекин бу уринишларнинг ҳеч бири муваффақиятли бўлмади.

Renault.
Фото: Ростех

Ташлаб кетилган заводнинг бир қисмини Москва шаҳри ва Renault ўртасида ташкил этилган Avtoframos қўшма корхонаси сотиб олди (кейинчалик бу корхона номи Renault Russia деб ўзгартирилди). 2005 йилда Avtoframos импорт тўпламларидан Renault Logan седанларини йиғишни бошлади. Кейинчалик Renault Russia француз корхонасининг тўлиқ шўбасига айланди.

Москвич АЖнинг банкротлиги 2006 йилда расман эълон қилинган ва компания орадан бир йил ўтиб тугатилган. 2016 йил ҳолатига кўра, Россияда бир миллиондан ортиқ Москвич автомобиллари мавжуд эди.

2015 йил Renault корхонаси Россияда Москвич ҳуқуқларини олиш жараёни бошланганини эълон қилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: