21:18 | 31.07.24

                       

Наманганда давлат ерини сотган шахс ушланди

Наманганда давлат ерини сотмоқчи бўлган эркак кўлга олинди. У ерни сотиш эвазига 30 минг доллар талаб қилган.

Косонсой туманида  яшовчи эркак Чуст туманидаги шахсга туман хокимлигига тегишли бўлган ерни сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда Наманган ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак Чуст туманида яшовчи фуқарога Файзобод махалласидаги Косонсой массивида жойлашган 50 сотих бўлган ер майдонини ўзига тегишлилигини айтган. У ушбу ерни 30 минг долларга сотишга келишган. Эркак ерни сотган тақдирда ўзининг туман хоқимлигида ишловчи мансабдор таниши орқали хужжатларни қонуний тарзда расмийлаштириб беришини айтган.

У дастлабки тўлов сифатида 63 миллион сўм олаётган пайтда Наманган ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.

Мазкур холат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.