8:11 | 01.08.24
Наманганда 43 ёшли эркак гиёҳванд модда билан қўлга олинди. У девордан ошиб қочмоқчи бўлган вақтда ушланган.
Наманган вилоятида Cobalt ҳайдовчиси машинада гиёҳванд модда олиб кетаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Наманган ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Норин тумани ИИБ ҳамда Наманган вилояти бошқармаси ҳодимлари билан ҳамқорликда ўтказилган тезкор тадбирда Норин туманида 23 июль соат 18:00 да 1981 йилда туғилган эркак Cobalt машинасида кетаётган вақтда шубҳали ҳаракати сабаб тўхтатилган. Эркак машинадан тушиб туман тиббиёт бирлашмаси ҳовлисига қочиб кетган.
У ёнида бўлган ногиометрик шаклдаги нарсани отиб юбориб, девордан ошиб қочмоқчи бўлган вақтда ушланган. Отиб юборилган ўткир хидли гиёҳванд моддаси ва бир дона электрон тарози ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу модда актив гиёҳванд «Тетрагидроканнабинол» сақловчи гашиш гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган. Унинг соф оғирлиги 38,20 грамга тенглиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273 моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: