21:57 | 13.05.24
Наманганда «КамАЗ» 6 ёшли болани босиб кетди. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган (видео).
Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 21 апрель соат 10:40 ларда Тўрақўрғон тумани «Ўрда» маҳалласи «Бобур» кўчасида 30 йиллик ҳайдовчиллик тажрибасига эга «КамАЗ» ҳайдовчиси 2018 йилда туғилган Т.Дни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда вояга етмаган пиёда Т.Д оғир тан жароҳати олиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: