13:11 | 16.07.24

                       

Наманганда масжидни бузган қурилиш раҳбари қамоққа олинди

Наманганда масжидни бузган қурилиш раҳбари қамоққа олинди. У қарийб 2 млрд сўм жарима тўлаган.

Наманган шаҳридаги XIX асрга оид «Сирли масжид» дарвозаси ва минораси тўлиқ бузиб ташланиши оқибатида ёдгорликка 554,4 млн зарар етказилиб, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳридаги «Сирли масжид» архитектура ёдгорлигининг кириш дарвозаси билан минораси бузилишида ёдгорликка зарар етказган қурилиш раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Фото: Бош прокуратура

Мазкур ҳолат юзасидан қурилиш раҳбари ЖКнинг 132 моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга зарар етказиш) билан айбланган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган,

Тергов давомида раҳбар томонидан етказилган 554,4 млн зарар уч карра яъни 1 млрд 663 млн қопланган. Қонунчилик талабларига кўра, унга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси гаров эҳтиёт чорасига ўзгартирилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича суд-тергов ишлари давом этмоқда.

Маълумот ўрнида, ЖКнинг 132 моддасига асосан, етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қоплансагина, қамоқ жазоси қўлланилмайди.