17:08 | 31.07.24
Намангандаги паркда аттракцион бузилиб қолди. Жабрланганлар бор.
Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган аттракционда 10 киши учаётган вақтда аттракцион бузилиб қолди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Ҳодиса 30 июль куни соат 17:45 ларда «Чуст» эко паркида содир бўлган. Аттракционнинг занжирлари йиғилмай қолиб, тепадан пастга белгиланган тезликда тушиб келаётганида юқоридаги фуқаролардан 8 нафари атрофдаги дарахтларнинг шох-шаббаларига урилиб, турли даражада тан жароҳатлари олган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Аниқланишича, жабрланувчиларнинг 2 нафари аёл, 4 нафари вояга етмаган қиз ва 2 нафари вояга етмаган ўғил болалар бўлган.
Чуст туман ҳокимлиги маълум қилишича, 3 нафар фуқаро енгил тан жарохати олган. 1 нафар фуқаронинг оёқ сон суяги cинган.
Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: