18:00 | 23.07.24

                       

Навоийда маъсул шахслар 180 млн жаримага тортилди

Навоийда «Яшил макон» доирасида экилган дарахтларни парвариш қилмаган маъсуллар 180 млн жаримага тортилди.

Навоийда 53 нафар масъул шахс 180 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 23 январдан 22 июлга қадар ўтказилган ўрганиш давомида:

  • Учқудуқ туманида 10 нафар;
  • Конимех туманида 7 нафар;
  • Навбаҳор туманида 6 нафар;
  • Кармана туманида 5 нафар;
  • Қизилтепа туманида 5 нафар;
  • Томди туманида 5 нафар;
  • Хатирчи туманида 5 нафар;
  • Зарафшон шаҳрида 4 нафар;
  • Нурота туманида 3 нафар;
  • Навоий шаҳрида 2 нафар;
  • Ғозғон шаҳрида 1 нафар;

масъул шахслар томонидан ҳудудларда экилган дарахт кўчатлари парваришига эътибор қилмаганлиги, суғорилмаганлиги, агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан 53 нафар масъул шахсга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жами 180 млн 200 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Маълумотларга кўра, айни дамда бутун республика миқёсида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.