18:51 | 16.07.24
Навоийда ногирон қиз ўгай онаси билан тил бириктириб, ўз отасини ўлдирди. У дадасининг жасадини молхонага кўмиб юборган.
Навоийда яшовчи 37 ёшли қиз ва унинг ўгай онаси ухлаб ётган отасини ёғоч бўлаги билан уриб, ўлдирди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.
Маълум бўлишича, 2024 йил 28 июнь соат 03:10 да Навоий шаҳар Ломоносов кўчасида яшовчи 2-гуруҳ ногирони бўлган қиз 55 ёшли нафақахўр отасини ухлаб ётган вақтда ёғоч билан уриб ўлдирган. Қиз жиноятни ўгай онаси билан бирга қилган.
Жиноятларини яшириш учун жасадни ховлисидаги молхонага кўмиб кўйишган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган.
Мазкур ҳолат бўйича,13 июль Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97 моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши кўзғатилган. Терговни прокуратура олиб бормоқда.