14:49 | 21.07.24
Оҳангаронда 27 ёшли фуқаро бедарак йўқолди. Уни топишга ёрдам берганларга 10 млн мукофот пули берилади.
Оҳангаронда йўқолган Мардонбек Акром ўғлини топишда кўмаклашган фуқаролар мукофотланади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 1997 йил 29 август куни туғилган Жургунов Мардонбек Акром ўғли яшаш манзили (Оҳангарон тумани «Ўзбекистон» маҳалласи Гулзор кўчаси 65-уй) дан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.
Унинг алоҳида белгилари: Бўйи 175 см, ўртача гавдали, буғдойранг, сочи қора, кўз қоши қора рангда. (чап қўл елкасидан тирсагигача корейс тилида «онажоним» деб ёзилган ёзув бор).
Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлганлардан «102» ёки қуйидаги телефон рақамлари орқали хабар беришлари сўралди:
Маълумотларга кўра, Мардонбек Акром ўғлини топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 10 000 000 (ўн миллион) сўм билан мукофотланади.