21:17 | 27.11.23

                       

Термиз шаҳар ҳокими хусусий корхона раҳбарини 15 суткага қаматишга буюрди

Ҳокимлик ушбу маълумотга раддия берган, бироқ Термиз ИИБ тадбиркорни барибир БҲМнинг 1 баравари миқдорида жаримага тортди.

Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев корхона раҳбарини 15 суткага қаматиш ҳақида ички ишларга топшириқ бергани айтилган хабарлар тарқалган эди. Шаҳар ҳокимлиги ҳолат бўйича раддия бериб чиқди.

Билдирилишича, чиқиндихоналардаги тўпланаётган чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётганлиги ҳақида аҳоли томонидан норозилик кайфиятида эътирозлар билдирилган. Шу боис, ўрганиш жараёнидаги мазкур ишларга бевосита масъул ва жавобгар бўлган «Bio techno eco» МЧЖ томонидан чиқиндихонадаги чиқиндиларни олиб кетиш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани, ўзига юклатилган вазифаларни мунтазам равишда бажармасдан келаётгани ва шаҳарнинг ободонлаштириш қоидаларини бузгани сабабли ички ишлар органлари томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши сўралган.

Термиз шаҳар ИИБ томонидан ҳолат батафсил ўрганилган ва ўрганишлар натижаларига кўра тўпланган ҳужжатлар асосида «Bio techno eco» МЧЖ раҳбари Ш. Ш. га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддасига асосан, БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима қўллаш бўйича баённома тузилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: