Қорабоғ Озарбайжонга таслим бўлди
Ҳудудда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди.
Қорабоғ Озарбайжонга таслим бўлиб, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга рози бўлди. Бу ҳақда маҳаллий «24news.am» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Россия тинчликпарвар кучлари воситачилигида Қорабоғнинг Арцах шаҳридан (матнда «Россия тинчликпарвар кучлари жойлашган ҳудуддан», дея келтирилиб, шаҳар номи ёзилмайди) ҳарбий хизматчиларни олиб чиқиб кетиш ва тўлиқ қуролсизлантириш бўйича келишувга эришилган. Эратага, 21 сентябр куни эса Евлах яқинида маҳалий арман аҳолиси вакиллари ва Озарбайжон ҳукумати ўртасида Қорабоғ арманларининг реинтеграцияси ва ҳуқуқлари масаласи муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Бугун, 20 сентябр куни маҳаллий вақт билан 13:00 дан бошлаб ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тўхтатилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 сентябр куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда «конституцион тизимни тиклаш» мақсадида «аксилтеррор тадбирлар»ни эълон қилганди.