9:11 | 30.07.24

                       

Орган ходимлари фарзандлари учун квоталар тасдиқланди

Ҳарбий хизматчи, ИИО ва божхона ходимлари фарзандлари учун квоталар тасдиқланди.

Республика Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ходимларининг фарзандлари учун беш фоизли, Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг вазирлик ва идоралар кесимидаги тақсимоти эълон қилинди.

Уларга жами 2 439 та қўшимча квота ажратилган. Шундан:

  • Миллий гвардия – 697 та;
  • Мудофаа вазирлиги – 775 та;
  • Ҳарбий прокуратура – 9 та;
  • Ички ишлар вазирлиги – 174 та;
  • Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – 226 та;
  • Давлат хавфсизлик хизмати – 488 та;
  • Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат хавфсизлик хизмати – 35 та;
  • Ўзбекистон Республикаси Электрон технологияларини ривожлантириш маркази – 35 та.

Маълумот учун, бу квоталар биринчи олий таълим муассасасининг кундузги таълим шакли учун амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: