10:25 | 29.07.24
«Orient Finans» ХАТБ жаримага тортилди. Рақобат қўмитаси бунинг сабабини очиқлади.
«Orient Finans» ХАТБга реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасига «Orient Finans» ХАТБ Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, «Orient Finans» ХАТБ Термиз филиали томонидан Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги ҳамда реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоланмасдан келинганлиги аниқланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Реклама тўғрисидаги Қонуни 24 ва 25 моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши юзасидан «Orient Finans» ХАТБ Термиз филиалига нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: