15:37 | 17.07.24
Андижондаги каналдан яна бир Қирғизистон фуқаросининг жасади топилди. У Ўш вилоятида сел келиши оқибатида вафот этган.
Ўш вилоятида сел келиши оқибатида ҳалок бўлган етти ёшли қизнинг жасади Андижондан топилганлиги ҳақида хабар берилганди. Жасад «Дўстлик» чегара пости орқали Қирғизистон томонига топширилган. Қутқарувчилар сел оқизиб кетган икки аёл ва яна икки қизни қидиришда давом этаётган эди.
Қирғизистон ФВВ хабарига кўра, 1985 йилда туғилган аёлнинг жасади Ўзбекистон қутқарувчилари томонидан Андижондаги каналдан топилган. Қидирув ишлари Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўллаган мурожаати асосида олиб борилган.
Маълумотларга кўра, 14 июль куни қидирувдаги аёлни Ўш шаҳри марказий бозоридан сел олиб кетган. Шундан буён фуқаро 1985 йилда туғилган, бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.