21:39 | 16.04.24

                       

Ўзбекистон аҳолиси қарийб 37 млнга етди

Ўзбекистон аҳолиси қарийб 37 млнга етди. Мамлакатда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 1 апрел ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 963 262 кишини ташкил этган.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 % га ошган. Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 163,5 минг кишига кўпайган. Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 54,5 минг кишига ошган. 2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: