11:54 | 28.03.24

                       

Ўзбекистон бир ойда 1,32 млрд долларлик олтин сотди

Ўзбекистон бир ойда 1,32 миллиард долларлик олтин сотди. Бу 2023 йилнинг январь февраль ойларидаги кўрсаткичдан 1,18 миллиард долларга кўп.

Февраль ойида Ўзбекистон 1,32 миллиард долларлик олтин сотди. Бу ҳақда Статистика агентлигининг ташқи савдо айланмасига боғлиқ ҳисоботида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, бу 2023 йилнинг январь февраль ойларидаги кўрсаткичдан (1,18 миллиард доллар) 11,5 фоизга кўп. Мамлакатнинг олтин-валюта захиралари эса камайган. Қимматбаҳо металлар мамлакат экспортининг 36,3 фоизини ташкил қилади.

Саноат товарларининг экспортдаги улуши уларни хорижга сотиш ҳажмининг 613,4 миллион доллардан 610,7 миллион долларгача камайиши ва бошқа тоифадаги товарлар экспортининг ошиши фонида 19,2 фоиздан 16,8 фоизга кескин пасайган. Машина ва транспорт ускуналари улуши ҳам 4,4 фоиздан 3,5 фоизга (142,1 миллион доллардан 128,2 миллион долларга) камайган.

Кимёвий маҳсулотлар етказиб бериш 2,9 бараварга — 155,8 дан 240,9 миллион долларга (улуши 4,9 фоиздан 6,6 фоизгача) ошган. Олтинсиз экспорт ҳажми ўтган йилнинг январь—февралига нисбатан 14,9 фоизга ошиб, 2,3 миллиард долларни ташкил этган.

Аввалроқ Президент Ўзбекистонда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион долларлик экспорт бўлаётгани танқид қилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: