17:58 | 24.07.24

                       

Ўзбекистон корхоналарида 101 нафар ходим вафот этди

Ўзбекистонда ўтган 6 ой ичида ишхоналардаги бахтсиз ҳодиса оқибатида 101 нафар ходим вафот этди. Ҳолат бўйича мансабдорлар жарима тўлаган.

Ўзбекистонда бахтсиз ҳодисаларнинг 26 фоизи қурилиш соҳасига тўғри келган. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг ўтган 6 ой ичида Республика бўйича 387 та содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 416 нафар ходим жабрланган, 101 нафар ходим эса вафот этган. 374 та ҳолатда корхонанинг фаолияти тўлиқ текширилиб, 63 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

Бахтсиз ҳодисалар туфайли ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 823 миллион сўмдан ортиқ товон пулларини ундириш юзасидан судларга даъво аризалар киритилиб, шундан 10 нафар фуқарога 274 миллион сўм ундириб берилган.

Бахтсиз ҳодисаларнинг энг катта қисми, 26 фоизи қурилиш соҳасига тўғри келган. Таҳлилларга кўра, бахтсиз ҳодисаларинг сабаблари турлича бўлишига қарамасдан асосий омил сифатида иш берувчилар томонидан ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратиб берилмаганлиги деб айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: