18:49 | 14.10.24
Аввалроқ афғон ОАВларида «Толибон» ҳукумати Ўзбекистон расмийларига Термиздаги умумий бозорда концерт ва мусиқий дастурларни бекор қилиш ҳақида мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» муваққат ҳукумати вакилларининг Термиздаги умумий бозорда концерт ва мусиқий дастурларни бекор қилиш ҳақида мурожаат қилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон тарафидан бундай мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди.
Шунингдек, Термиз шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Азиза Қосимова бозор ҳудудида афғонистонлик ва ўзбекистонлик фуқаролар эркин савдо қилиб, шу вақтга қадар афғон савдогарлари ва харидорлари томонидан концерт ва мусиқий дастурларга эътироз билдирилмаганини маълум қилган.
2023 йил август ойида Сурхондарё вилоятида Термиз халқаро савдо маркази ўз ишини бошлаганди. Афғонистонликлар визасиз 15 кун давомида Ўзбекистонда қолиб, савдо ва саёҳат қилиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: