15:01 | 20.01.24

                       

Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Дипломатик алоқалар ўрнатилган давлатлар 145 тага етди.

Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2024 йилнинг 18 январ куни Уганданинг Кампала шаҳрида икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.

Фото: ТИВ

Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Уганда Республикаси ташқи ишлар вазири Жеже Одонго имзолади.

Суҳбатда томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Уганда ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналиш этиб белгиланган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини ҳамда Мирзиёев томонидан халқаро миқёсда илгари сурилаётган ташаббусларни расмий Кампалада юқори баҳолашларини таъкидлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: