9:18 | 05.04.24

                       

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари мулоқоти бўлиб ўтди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига Ақтўбе вилоятида рўй берган ЙТҲда вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган ҳамдардлик учун миннатдорлик билдирди.

3 апрель куни Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди.

Давлат раҳбарининг мактубида йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини аниқлаш ва марҳумларни юртимизга олиб келишда Ўзбекистоннинг махсус ҳукумат комиссияси ва идораларига Қозоғистон Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун ҳам ташаккур изҳор этилган. 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: