9:13 | 04.02.24

                       

Ўзбекистон Жалолобод аҳолисига ёрдам юборди

Электр энергияси таъминотидаги узилишлар сабаб Жалолобод вилоятига Андижондан 20 тонна суюлтирилган газ юборилди.

Ўзбекистон жалолободлик аҳоли учун ёрдам қўлини чўзди. Бу ҳақда «Kun.uz» маълум қилди.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида электр энергияси боғлиқ муаммолар юзага келган. Ҳудудда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Манбага кўра, 3 феврал куни Андижондан Қирғизистонга 20 тонна суюлтирилган газ маҳсулоти (1000 дона баллон) етказиб берилган.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Андижон вилояти филиали бошлиғи ўринбосари ва бошқа вакиллар Хонобод чегара пости орқали газ маҳсулотини Жалолобод вилояти электр тармоқлари корхонасига 9 та автомашинада олиб боришган. Уларни чегарада Жалолобод вилоят электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари Дамир Тухтагулов кутиб олган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Бишкек ИЭСдаги авария бўйича ёрдам кўрсатилиши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: