Ҳисобот муаллифлари республиканинг йирик аэропортларини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли давлат дастурини алоҳида қайд этган. Таҳлилчилар, шунингдек, сайёҳларни жалб қилиш учун виза ислоҳотини давом эттиришни ҳам тавсия қилган.
7:39 | 21.07.24
Ўзбекистонда 1 кунда қанча одам самолётдан фойдаланиши маълум бўлди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь—июнь ойларида ҳаво транспортида бир кунда ўртача 17,9 минг нафар йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 минг нафарга кўп.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) таҳлилчилари Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги доирасида фуқаро авиацияси, хусусан, арзон авиакомпаниялар (лоукостер) ҳолати тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилганди.
Ундаги хабарга кўра, 2017—2019 йилларда республикада йўловчи ташиш 50 фоизга ошган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: