18:13 | 02.05.24

                       

Ўзбекистонда 1 майдан пенсия миқдори оширилади

Ўзбекистонда 1 майдан пенсия миқдори оширилади. Президент фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритлиди.

Ўзбекистонда Президент Фармони билан 2024 йил 30 апрелда айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Унга кўра, 2024 йил 1 майдан қуйидагилар белгиланади:

  • зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
  • иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 648 000 сўм;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 648 000 сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 648 000 сўм.

Аввалроқ Ўзбекистонда кимларнинг пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилиши ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: