20:59 | 07.03.24

                       

Ўзбекистонда 2 млн киши тадбиркорликка жалб этилади

2024 йил 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 миллион кишини тадбиркорликка жалб этиш мақсад қилинган. Бунинг учун давлат томонидан барча ташкилий ва молиявий имкониятлар яратилган.

Шавкат Мирзиёев 7 март куни маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу йил 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 миллион кишини тадбиркорликка жалб этиш мақсад қилинган. Бунинг учун давлат томонидан барча ташкилий ва молиявий имкониятлар яратилган.

Хусусан, бу мақсадларга 16 триллион сўм ажратилди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш агентлиги, Фермерлар кенгаши жамғармалари томонидан 1,4 триллион сўм йўналтирилади.

Президент топшириғига мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари мисолида бу борада тез натижа берадиган янги механизмлар ишлаб чиқилмоқда. Келгусида бу тизим барча ҳудудларда жорий этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: