15:11 | 24.04.24

                       

Ўзбекистонда аҳоли сони энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум бўлди

Ўзбекистонда аҳоли сони энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум бўлди. Туғилиш 2023 йилнинг апрел ойи билан солиштирилганда 2,1 фоизга кўпайган.

Тошкет шаҳри, Сурхондарё , Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси тез ўсмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил 24 апрел ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 млн кишидан ошган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга кўпайган.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:

  • Қорақалпоғистон Р. – 1,4 фоиз;
  • Андижон вилояти – 2,1 фоиз;
  • Бухоро вилояти – 1,7 фоиз;
  • Жиззах вилояти – 2,1 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти – 2,2 фоиз;
  • Навоий вилояти – 1,8 фоиз;
  • Наманган вилояти – 2,2 фоиз;
  • Самарқанд вилояти – 2,2 фоиз;
  • Сурхондарё вилояти – 2,5 фоиз;
  • Сирдарё вилояти – 1,9 фоиз;
  • Тошкент вилояти – 1,9 фоиз;
  • Фарғона вилояти – 2,1 фоиз;
  • Хоразм вилояти – 1,9 фоиз;
  • Тошкент шаҳри – 2,7 фоиз.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: