16:12 | 16.07.24
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.
Қайд этилишича, доллар курси 21,59 сўмга пасайиб, 12 минг 586,03 сўмни ташкил қилган.
Евро курси 42,44 сўмга пасайиб, 13 минг 716,26 сўм қилиб белгиланган.
Рубл курси 0,41 сўмга пасайиб, 143,99 сўмга тўғри келган.
Маълумот учун, ушбу алмашинув 17 июль, чоршанба кунидан бошлаб амал қилади.