16:11 | 19.01.24

                       

Ўзбекистонда доллар курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

Ўзбекистонда доллар ва евро курси пастлади. Рубл курси эса кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Bugun.uz

Қайд этилишича, доллар курси 13,15 сўмга камайиб, 12 минг 407,00 сўмни ташкил қилган.

Евро курси ҳам 16,79 сўмга пастлаб, 13 минг 502,54 сўмни ташкил қилган.

Рубл курси 0,03 сўмга кўтарилиб, 140,22 сўм қилиб белгиланган.

Маълумот учун ушбу алмашинув 22 январ, душанба кунидан бошлаб амал қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: