17:45 | 31.03.24

                       

Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар?

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони салкам 37 млн кишига етди. Шундан 18,2 млн нафари аёллар бўлса, 18,5 млн киши эркаклар улушига тўғри келади.

Статистика агентлиги Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичларини эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 36,8 миллион кишини ташкил этган. 

Шундан 18,2 миллион нафари аёллар бўлса, 18,5 миллион киши эркаклар улушига тўғри келади.

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: