20:12 | 12.07.24
Ўзбекистонда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади. Ушбу қўмиталар фаолияти қачондан бошланиши очиқланди.
Ўзбекистонда коллегиал асосда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.
Маълум қилинишича, 10 июлда Президент фармони қабул қилинди. Унга мувофиқ 2025 йилдан давлат буджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотлар тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этилади.
Бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларга Давлат буджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилаётган маблағлар бўйича сўрови ва назорати йўлга қўйилади.
Ҳар чоракда Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари якунлари бўйича тақдим этилган ахборотлар Ҳукуматнинг мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда «Хавфларни бошқариш» қўмиталари тузилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: