21:57 | 14.05.24

                       

Ўзбекистонда машина савдоси пасайди

Ўзбекистонда машина савдоси пасайди. Март ойида банклар автомобиль сотиб олишга 1,25 трлн сўмлик кредитлар ажратган.

Ўзбекистонда автомобиль сотиб олиш 19 фоизга қисқаргани маълум бўлди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда автомобиль бозори пасая бошлади. Энг катта пасайиш Наманган, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган. Мазкур ҳудудларда савдо қарийб 30 фоизга қисқарган. Лекин электр транспорт воситалари бозори юқори савдо кўрсаткичларини кўрсатмоқда. Апрель ойида жами 2,9 минг дона автомобиль сотилган, бу ўтган ойга нисбатан 23,2 фоизга кўп. Улардан 2 мингтаси Тошкент шаҳрига тўғри келган.

Республикада умумий сотилган автомобиллар сони 88 мингтани ташкил қилди. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кам. Улардан 78,5 минг дона енгил авто транспорт воситалалари бўлган.

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларода савдо ҳажми пасайиши кузатилган. Шунингдек, март ойида банклар томонидан автомобиль сотиб олиш учун 1,25 триллион сўмлик кредитлар ажратилган. Бу охирги 2 йилдаги минимал кўрсаткич.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: