21:57 | 24.07.24

                       

Ўзбекистонда никоҳ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилди

Ўзбекистонда никоҳ билан боғлиқ чекловлар ўрнатилди. Жумладан, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳам таъқиқланиши мумкин.

Оила кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилди. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталиад хабар берилди.

Маълум қилинишича, 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади. Шунингдек, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳам таъқиқланиши режалаштирилган. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузганларга жарималар сони оширилади.

1) 15-модда:

  • иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Никоҳга кирувчилар аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация) никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин»;

  • қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланади».

2) 16-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасида (тиббий генетик текширувлар натижаси ижобий бўлган ҳоллар бундан мустасно)»;

3) 17-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Тиббий кўрикдан ўтиш тартибини бузган шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.»;

473-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, – базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади».

«Қонунда ўрнатилган никоҳ тузиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган тартиб ва шартларни бузиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 мартда қабул қилинган «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 3, 163-модда) 16-моддаси қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар оқибатида ногирон туғилишнинг олдини олишга қаратилган комплекс тадбирларни амалга ошириш».

4-модда. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: